Куй-қўшиқларда мустақиллик васфи (+видео)
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Зомин туристик зонаси Суффа палатасидаги янгидан барпо этилган амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ва яқинлари ҳамда дам олувчилар иштирок этди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров барча иштирокчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан самимий қутлади.

Тадбир давомида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар – 2024” танловининг минтақавий босқичи ва бир қатор спорт беллашувлари ғолибларига фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани “Чўлқувар” МФЙда байрам концерт дастури ташкил этилди. Туман ҳокими Одил Мусанов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Раҳматилла Бўриев барчани байрам билан қутлаб, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ёрқин самараси, аҳолига яратилаётган қулайликлар хусусида сўз юритди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uv65RSkVaY8" title="Kuy-qoʻshiqlarda mustaqillik vasfi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зомин ва Арнасой туманлари маданият уйларининг иқтидорли ҳаваскорлари, вилоят санъат усталари, ижрочи ёшларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга байрам кайфиятини ҳадя этди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат, видео), ЎзА.