Кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилиш вазифаси қўйилди
Президентимиз банклар аҳоли ва тадбиркорлар лойиҳаларига ресурс етказишда амалий натижа кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. Андижонда кредитни фақат гаровга боғламасдан, пул оқими ва аниқ буюртмага қараб ажратиш учун 20 та янги молиявий маҳсулот яратиш топширилган эди. Мазкур ёндашув Қашқадарёда ҳам натижа бериши керак.
Банклар фаолияти янги маҳсулотлар сони билан эмас, улар ёрдамида ресурс олган корхоналар ва бизнеснинг ўсиши билан баҳоланади.
Кредитлашдаги ортиқча талабларни бекор қилиш вазифаси қўйилди. Ҳозир кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат сўралмоқда. Шуларнинг 53 таси ахборот тизимларида мавжуд, яна 22 тасининг кредитга алоқаси йўқ.
Бу ўзгаришлар маҳаллалардаги ташаббусларни молиялаштириш ва янги иш ўринлари яратишни тезлаштириши кераклиги қайд этилди.
ЎзА