Креатив ғоялар муаллифлари рағбатлантирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан IT-йўналишига оид стартап-ғоялар, муаммоларга ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ечим топиш ҳамда креатив ғояларни аниқлаш бўйича ташкил этилган “IDEATHON 2023” танлови иштирокчилари ва ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-14848]
Мазкур танловда 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар 100 дан ортиқ креатив ғоялари билан қатнашди. Улардан 9 нафари ғолиб бўлди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими Ғ. Жамолов, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Б. Охунбобоев, Рақамли технологиялар вазирлиги вакили У. Отажонов ҳамда вилоят ҳудудий шўъбаси бошлиғи Р. Холматов иштирок этди.
Ғолиб иштирокчилар шаҳар ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА