“Космонавтлар” метро бекатида вагон тутаб кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Бугун, соат 12:15 да ижтимоий тармоқда Тошкентдаги “Космонавтлар” метро бекатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Аниқланишича, 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган. Шу сабабли, бекатда йўловчилар вагондан туширилиб, хавфсизлик чоралари кўрилган.
Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Носоз вагон таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган.
Фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.
ЎзА