Корхона маҳсулотлари экспортга йўналтирилади
Янги Наманган туманидаги Шербулоқ маҳалласида жойлашган “Detal Mash” масъулияти чекланган жамияти қопқоқ клапан ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Айни пайтда корхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан банд.


2025 йилда корхона томонидан ички бозор учун 2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилдан бошлаб Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА