Кўрик-танлов: “Божхона билимдони”
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Божхона билимдони” кўрик-танлови ташкил этилди.
Дастлаб, иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг спорт машқларини тезкорлик ва эпчиллик билан бажаришларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танловнинг 2-босқичида эса иштирокчиларнинг фикрлаши ва дунёқараши вилоят божхона бошқармаси томонидан тузилган саволлар асосида синаб кўрилди.
Мазкур кўрик-танловни ўтказиш регламентига асосан 3-4-босқичлар тест синовлари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмалари асосида ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра, 10-синф ўқувчиси Эъзоза Раҳимова биринчи ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
А.Бўриев, ЎзА