Кореянинг хорижий инфратузилма ва урбанизацияни қўллаб-қувватлаш корпорацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори Ким Бок Хван билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда мамлакатимиз транспорт ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар қўшма инвестиция платформаси ташкил этилганини олқишладилар.

Янги илмий-саноат биокластерини ташкил этиш лойиҳаси доирасида илм-фан, саноат ва замонавий технологияларни бирлаштирувчи яхлит экотизимни шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиб, унда аэропорт, илғор логистика хаблари ва турар жой инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш зарурлигини қайд этдилар.