Коранавирус касаллигининг белгилари
Хабар бериб бораётганимиздек, дастлаб Хитойнинг Хубей провинциясида учраган янги коранавирус инфекцияси дунёнинг ўттизга яқин давлатига кириб борди.
Хабар бериб бораётганимиздек, дастлаб Хитойнинг Хубей провинциясида учраган янги коранавирус инфекцияси дунёнинг ўттизга яқин давлатига кириб борди. Ушбу вазият Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат дея эълон қилинди.
Тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур касалликнинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги томонидан коранавирус касаллигининг олдини олиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди. Унга кўра ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзини олиб бориши, доимо қўлларни совун билан яхшилаб ювиш, йўталганда ва акса урганда бир маротабалик салфеткалардан фойдаланиш, фақат қайнатилган ёки қадоқланган сув истеъмол қилиш лозим. Шунингдек, гигиеник ниқоблардан фойдаланиш шарт. Агар тана ҳароратингиз кўтарилиб, юқори нафас йўллари касалликларини сезсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
Эслатма: йўтал, нафас сиқиши, ўпка етишмовчилиги, тана ҳароратининг кўтарилиши, ич кетиши, қусиш сингари ҳолатлар коранавирус касаллигининг белгилари ва аломатлари бўлиши мумкин!