Комбайнлар ғалла ўримига тайёр
Сирдаё вилоятида қарийб 73 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Олдинда муҳим ва масъулиятли жараён — ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турибди.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев вилоят секторлар раҳбарлари билан Боёвут, Ховос, Сардоба ва Оқолтин туманларида бўлиб, ўрим-йиғимга тайёргарлик, комбайнларнинг мавсумга шайлигини кўздан кечирди ва отрядлар аъзолари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхона раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Акмалжон Маҳмудалиев мавсумда ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий жиҳатдан рағбатлантиришни алоҳида таъкидлади. Ўрим-йиғим отряди бошлиқлари, механизаторлар ва ҳайдовчиларга олдиндан икки миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатиш ва улар учун дала бошида қулай шароитлар яратиб бериш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма берди.
[gallery-11853]
Мавсумда 280 дан зиёд юқори унумли дон ўриш комбайнлари қатнашиши режалаштирилган. Улардан 112 таси “Клаас”, 34 таси “Вектор”, 123 таси “Кейс” ва “Ню-Ҳолланд”, 12 таси эса бошқа русумли дон ўриш комбайнларидир. Ташиш учун 843 та техника жалб қилинган. Комбайнларни таъмирлаш ишларини якунлаш, созлаш ва синов кўригидан ўтказиш масалалари ҳам белгилаб олинди.
Ш.СУЯРОВ,
Ш.ОРТИҚБОЕВ, ЎзА