Колумбиядаги портлаш оқибатида 21 киши жароҳатланди
Колумбиянинг Вильявисенсио шаҳридаги "Мета" департаменти маъмурий биноси ёнида содир бўлган портлаш оқибатида 21 киши жароҳатланди.
Маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, RCN нашри хабар беришича, жабрланганларнинг беш нафари хавфсизлик кучлари ходимлари. Маъмурий бино ва шу атрофдаги иншоотларга ҳам жиддий зарар етган.
Президент Абелардо де ла Эсприэлья ижтимоий тармоқ орқали ҳужумни кескин қоралади. Таъкидланишича, ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун хавфсизлик тизими томонидан бор имконият сафарбар этилади.
“Мета” департаменти губернатори Рафаэла Кортес армия ва полиция билан ҳамкорликда зарур чора кўрилаётганини маълум қилди. Ҳозир асосий эътибор аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий янги ҳужумнинг олдини олиш ва воқеа тафсилотини аниқлашга қаратилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА