Кўчат экилди, энди уни парваришлаш ҳам керак
Баҳорги кўчат экиш мавсумида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида 821 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган эди. Амалда 833 минг 700 туп кўчат экилди.
Кўчат экиш бўйича режани ортиғи билан бажариш яхши, албатта. Лекин уни кўкартириб олиш икки ҳисса яхшироқ. Буни яхши англаган Дўстлик тумани меҳнаткашлари экологик ҳолатни яхшилаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва аҳолига қулай муҳит яратиш ҳамда жазирама иссиқ об-ҳавода ниҳолларни қуриб қолишига йўл қўймаслик мақсадида экилган кўчатларни доимий равишда парваришлаш ва суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда, туман ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу кўчатларни мунтазам суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Мутахассислар томонидан ҳар бир ҳудуддаги кўчатларга суғориш режаси асосида сув қуйилмоқда. Кўчатлар атрофини тозалаш, тупроқни юмшатиш ва зарур ҳолларда озиқлантириш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари