Кобулда учта портлаш уюштирилди
Кобулнинг ғарбида мактаб ҳудудида юз берган портлаш натижасида олти киши қурбон бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция.
"18 округдаги Абдулла Раҳим Шахид номидаги катталар ўқийдиган мактабда учта портлаш содир этилган, натижада шия ватандошларимиз орасида қурбонлар бўлди", – дейилади ҳуқуқ тартибот органи вакиллари РИА Новостига.
Аввалроқ Кобулнинг Дашт-ва-Барчи туманидаги мактабда содир этилган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани ҳақида хабар тарқатилган эди. Ушбу портлашдан олдинроқ Кобулнинг ғарбида “Мумтоз” мактаби ҳудудида ҳам портлаш уюштирилганди. Гувоҳларнинг айтишича, бу ерда бир неча киши жароҳат олган.