Китобхон жамият — фикрлайдиган, изланадиган ва тараққий этадиган жамият
Китоб — инсоннинг маънавий камолотида муҳим ўрин тутувчи, уни эзгулик, мушоҳада ва теран фикрлашга чорловчи беқиёс манба.
Мутолаа инсон қалбида янги туйғуларни уйғотади, дунёқарашини кенгайтиради ва ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартиради. Айниқса, жамоада китобхонлик муҳитини шакллантириш ходимларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон давлат спорт академиясида Китобхонлик куни доирасида ходимлар иштирокида ана шу эзгу мақсадларга қаратилган мазмунли ва самимий давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида академиянинг ёш ходими Сўғдиёна Тўхтаева томонидан китоб тақдимоти ўтказилди.

Давра суҳбати жараёнида асарда ёритилган инсон тақдири, ҳаёт синовлари, орзу-интилишлар, руҳий кечинмалар, инсон қадри ва жамиятдаги долзарб масалалар юзасидан қизғин фикр алмашилди. Иштирокчилар асардан олган таассуротлари, ундаги ҳаётий сабоқлар ва инсонни ўйлантирувчи жиҳатлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, бундай тадбирлар ходимлар ўртасида самимий мулоқот ва фикр алмашиш учун қулай имконият яратиб, жамоавий ҳамжиҳатликни янада кучайтиради. Турли асарлар ҳақидаги фикрларни ўртоқлашиш орқали иштирокчилар бир-бирининг дунёқараши ва ҳаётий қарашлари билан яқинроқ танишиш имкониятига эга бўлади.
Зеро, китобхон жамият — фикрлайдиган, изланадиган ва тараққий этадиган жамият. Бугун мутолаа қилинган ҳар бир яхши китоб эртанги кун учун янги ғоя, янги қараш ва янги имкониятлар эшигини очади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА