Кинематография агентлиги тугатилиб кино соҳасида бошқарув тизими бутунлай ўзгаради
Президентимизнинг "Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашуви давом этмоқда.
Президентимиз соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиб, янги тизимга ўтилишини маълум қилди. Аввало, ихчам ва замонавий бошқарув йўлга қўйилади.
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ойда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилди.
ЎзА