Кичик саноат зонаси — катта натижалар сари
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада яратилган қулай шарт-шароитлардан самарали фойдаланаётган тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш йўналишларини йўлга қўйиб, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Тумандаги кичик саноат зонасида тадбиркор Жасур Бобожонов ташаббуси билан ташкил этилган корхонада “Аму-Тепло” бренди остида замонавий иситиш қозонлари, шунингдек, мустаҳкам ва сифатли темир эшик ҳамда дарвозалар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада бозор талабига мос, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашга устувор аҳамият бериляпти. Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Амударё тумани билан бир қаторда, республиканинг бошқа ҳудудлари ҳамда Хоразм вилояти истеъмолчиларига ҳам етказиб берилмоқда.
[gallery-31905]
Корхона фаолиятининг кенгайиши маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш билан бирга, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА