Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 2 мингдан ошди, 56 бемор вафот этган
Бугунга келиб Хитойда 2200 киши коронавируснинг янги тури билан зарарлангани тасдиқланди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Бугунга келиб Хитойда 2200 киши коронавируснинг янги тури билан зарарлангани тасдиқланди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
ХХР ҳудудларидаги гигиена ва соғлиқни сақлаш қўмиталари томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 56 нафарни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Хитой расмийлари 1975 киши касаллангани ҳақида хабар беришган эди.
Яна 2,7 минг киши коронавирусга чалинган деб тахмин қилинмоқда, аммо уларнинг ташхиси ҳали тасдиқланмаган.
Зарарланиш ҳолатларининг ярмидан кўпи (1052) касаллик тарқалишининг бошланғич ўчоғи бўлган Хубэй провинциясига тўғри келмоқда. Чжэцзян (104 та ҳолат), Гуандун (98) ва Хэнань (83) провинцияларида ҳам касалланиш ҳолатлари кўпайган.
Янги турдаги пневмония билан касалланиш ҳолатлари деярли барча минтақаларда, жумладан Пекин (51) ва Шанхайда (40) қайд этилган.
Хитойдан ташқари, Жанубий Корея, Япония, Тайланд, Австралия, Франция, Малайзия, АҚШ, Вьетнам ва Сингапурда вирус юқтириш ҳолати аниқланган.