Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Қаҳрамонини йўқлади
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова ҳеч бир муболағасиз, деҳқончилик илми профессори, академигидир. Унинг меҳнатсеварлиги, самимийлиги элга танитди. Ўзбекистоннинг чинакам лоласига, фахру ифтихорига айланди.
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова ҳеч бир муболағасиз, деҳқончилик илми профессори, академигидир. Унинг меҳнатсеварлиги, самимийлиги элга танитди. Ўзбекистоннинг чинакам лоласига, фахру ифтихорига айланди.
Олтиариқ тумани Фарғона вилоятида биринчилардан бўлиб, пахта тайёрлаш шартномавий йиллик режасини бажарди. Хушхабарнинг қаноти бўлади. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров олтиариқликларни муборакбод этиш мақсадида энг аввало «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муротованинг дала шийпонига ташриф буюрди.

- Деҳқонни қачон юзи ёруғ бўлади. Баҳорда хирмон ғаллага тўлганда , кузда пахта режаси бажарилганда. Бугун мен сизларни шундай кунда кутиб олаётганимдан мамнунман. Эс хаёлимиз бугун пахтани йиғиб териб олишга қаратилган.
Ҳали биринчи теримга тушмаган пахтазорларимиз турибди. Оилавий бўлиб пахта тераётган теримчилар 10 миллион сўмдан даромад қилишди. Пахта кони фойда бўлиб қолди, -дейди фермер опа вилоят раҳбари билан дилдан суҳбатлашар экан.

Хайрулло Бозоров фермер хўжалиги даласида бўлиб, етиштирилган мўл ҳосилнинг агротехникаси ҳақида, сувчидан тортиб механизаторлар фаолиятига баҳо берди. Аслида чўл ер бўлган ҳудудни унумдор ерга айлантириш бу инсондан меҳнат, пешона тери ва матонатни талаб этади.
- 2006 йилдан буён «Нурли обод» хўжалигининг раҳбариман. Оила, ака-укаларим, қўйингки ҳаётимда нима азиз нарса бўлса шу ерда. 124 нафар ишчи-ходимлар барчамизнинг меҳнатимиз маҳсули шу далада. Аввал айтганимдек, қумлик ер бўлган. Шамол бўлса одам бўйи қум уйилиб кетарди. Шукр, меҳнат ва ерга меҳр - муҳаббат боис обод ва файзли масканнинг эгаси бўлиб турибмиз. Меҳнатларимиз роҳатда.

Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва ғамхўрлигини сезиб турамиз ва бунга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз, - дейди Лолахон опа Муротова.
Суҳбат давомида вилоят ҳокими фермер хўжалиги аъзоларига яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди, муаммо ва масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олинди. Анъанага кўра йиллик шартномавий режани бажарган фермер хўжалиги аъзоларига совғалар туҳфа этилди.