Хатирчи, Қизилтепа, Томди туманлари Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти қониқарсиз
Шунингдек, Пленумда мажлис кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши раиси И.Ражабов сўзга чиқиб, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган дастури ижроси, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва иккинчи ярим йилликдаги устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Партия томонидан ҳисобот даврида бир қатор амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилди ҳамда партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ижроси таъминланмоқда. Жумладан, Миллий ғоя концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида ишлар бошланди. Соф давлат тилида жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган талабалардан иборат “Тил посбонлари” гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди. “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг жойлардаги ижроси ҳолати ўрганилди ва Ҳукуматга таклифлар киритилди.
Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ебошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги ҳунармандлар, кичик бизнес эгалари ва тадбиркорлар билан учрашиб, пандемия шароитида соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини ўрганди. Ушбу масалалар халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида кенг муҳокама этилди.
2020 йил олти ойи мобойнида ЎзМТДП вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан 153 та турли мавзулардаги тадбирлар ва ўқув семинарлари ташкил этилди ва бу тарғибот ишларига 5 мингдан ортиқ партия фаоллари ва юртдошларимиз жалб қилинди.
Жумладан, “Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – олий қадрият”, “Депутат халқ қабулида” шунингдек, пандемия даврида «Депутатлар карантинни қандай ўтказмоқда?», “Бирмиз! Қалбан биргамиз!”, “Ваҳимасиз карантин” ёхуд “Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз” каби лойиҳалар ҳамда “Уйда битилган сатрлар” ва “Уйда чизилган расмлар” мавзуларида танловлар ташкил этилди.
“Ёшлар қаноти” томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 1 минг 80 та хонадонларга бориб, ёшларга тааллуқли 319 та муаммоли масалаларнинг 280 таси ижобий ҳал этилиб, 29 таси депутатлик назоратига олинди. “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида эса 101 ўқув курслари ташкил этилиб, унга 309 нафарга яқин ёш қамраб олинди. Ушбу ўқув курслари масофавий тарзда олиб борилди. Ушбу лойиҳа доирасида ўз билимини мустаҳкамлаган 60 нафарга яқин ёшларимиз ўзлари танлаган олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун ҳужжат топширишди.
– Вилоятда 11 маротаба “Депутат билан юзма-юз” мавзусида очиқ мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, “Китоб – миллат маънавиятининг хазинасидир!”, “Энергетик ичимликларга йўқ деймиз”, “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ҳашар акцияси, Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида “Ёш Навоийхон” кўрик танлови ўтказилди, – дейди партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти етакчиси Илҳом Турсунов.
Депутатлар томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 3 минг 239 та хонадонга ташриф буюрилиб, 10 минг 668 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди. Республика миқёсида “Саховат ва кўмак” доирасида ижтимоий кўмакка муҳтож ватандошларимизга жами 25 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги хайрия ишлари амалга оширилган бўлса, шундан 1 миллиард 38 миллион 334 минг сўм Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келади. “Сирдарёга кўмак” доирасида жами кўрсатилган моддий ёрдам ва хайрия ишлари миқдори 161 миллиондан ошди.
Ўтган давр мобайнида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 287 та депутатлик сўровини амалга оширган. Бу кўрсатгич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 128 тага кўп деганидир.
Аммо, партия фаоллари ва депутатлар партиянинг дастурий максад ва вазифаларини амалга ошириш, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жойларда депутатлик ваколатларига кирувчи вазифаларни оғишмай амалга оширишда фаол иш олиб бораяпти, дея олмаймиз.
Партия гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш 35 тани ташкил этган. Аммо Хатирчи, Қизилтепа, Томди туманлари Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари 1-2 тадан мансабдор шахс ҳисоботини эшитиб, масалаларни ҳал этишга етарлича эътибор беришмаган.
Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига жами 10 та ташаббус-масалалар киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Аммо жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Зарафшон шаҳри, Хатирчи, Томди туманлари томонидан бирорта масала киритилмаган. Хулоса қилиб айтганда, Навоий шаҳри ва Навбаҳор туманларидаги депутатлик гуруҳлари ишлари намунали йўлга қўйилган бўлса, Хатирчи, Қизилтепа туманларидаги партия гуруҳлари томонидан ўз имкониятлари даражасида ишлар ташкил этилмаган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га бўлиб ўтган сайловда партиядан навоийлик Жасурбек Шамсиддинов, зарафшонлик Шаҳноза Ҳамроева ва карманалик Феруз Нурматовлар сайланди.
2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар сони 332 тани ташкил этди. Шундан 248 тас мурожаат ижобий ҳал этилган.
Шунингдек, Пленумда мажлис кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.