Халиф Хафтар битимни нега имзоламаяпти?
Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халиф Хафтар Берлин конференциясида ҳам мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича битимни имзоламади.
Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халиф Хафтар Берлин конференциясида ҳам мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича битимни имзоламади. РИА Новости Москвадаги дипломатик манбаларга таяниб ушбу хабарни тарқатди.
"Ўзини ғалати тутди: телефонини ўчирди, алоқага чиқмади, ҳеч кимни огоҳлантирмасдан кетиб қолди", — қўшимча қилинади ушбу манбада.
Берлин конференцияси Ливиядаги қарама-қарши томонларнинг Москвада ташкил этилган музокараларидан кейин бир неча кун ўтгач бўлиб ўтди. Унда Россия ва Туркия вакиллари иштирок этганди. Ўшанда ҳам Хафтар Триполи ҳукумати раҳбари Фаёз Саррож билан мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича битимни имзоламай Россия пойтахтини тарк этганди.