Кемран Нуриллаев Параосиё ўйинларида иккинчи бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган V Параосиё ўйинларининг бугун, 19 октбярь кунидан ўрин олган мусобақаларда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, пара дзюдо бўйича J2 тоифасида 70 килограммгача вазн тоифасида Кемран Нуриллаев сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида қозоғистонлик Ибрагим Нурмахонулига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Айни дамда Ўзбекистон терма жамоасининг медаллари сони 1 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медалга етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА