Кексаларни эъзозлаш эзгу анъана
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур ҳафталик доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ тумани бўлинмаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими ташаббуси билан “Саховат” интернат уйида бир гуруҳ маҳаллий ижодкорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар томонидан отахон ва онахонларга эзгу тилаклар билдирилиб, гўзал шеър ва куй-қўшиқлар ижро этилди.
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар жамиятдаги ҳар бир инсон, айниқса, кекса ва ёши улуғ инсонлар доимо эътибор ва эъзозда эканлигининг амалдаги ифодасидир.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири