Карантинда 20 млн. сўм алимент ундириб берилди
Бироқ, ҳа деганда, қарздор Я.Алихўжаев алимент пулини тўлашни истамай, ҳаттоки бу ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг Я.Алихўжаевдан М.Мамажонова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, ҳа деганда, қарздор Я.Алихўжаев алимент пулини тўлашни истамай, ҳаттоки бу ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Ўзига берилган маъмурий жазодан тўғри хулоса чиқара олмаган қарздор отага нисбатан навбатдаги қонунда белгиланган жазо фақат жиноий жавобгарликка тортилишдан иборат эди. Қарздор ўз фарзанди учун салкам 2 йил мобайнида 20 млн. сўм алимент пулини тўламасдан келганлиги унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши учун етарлича асос бўлиб хизмат қилар эди.
Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлимига қарздор Я.Алихўжаев таклиф этилиб, унга қонуннинг барча талаблари тўлиқ тушунтирилиб, ҳаттоки жиноий жавобгарликка тортилса-да алимент қарздорлиги мажбурий тартибда ундириб олиниши тушунтирилганидан сўнг, Я.Алихўжаев 20 млн. сўм алимент пулини нақд шаклда М.Мамажоновага тўлаб берди.