Канадада мактаб ҳудудида номаълум қабрлар топилди
Канаданинг Саскачеван вилоятида маҳаллий мактабларнинг бирида юзлаб номаълум қабрлар топилган, деб хабар берди euronews.
Ўтган ой Камлупс шаҳридаги мактабда ҳам 215 нафар бола кўмилгани аниқланган эди.
Мамлакат расмийлари ушбу воқеалар муносабати билан яқин орада матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилмоқда. Унда мактабдаги янги топилмалар ҳақида батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.
Канада ҳукумати мазкур ҳолат юзасидан жамоатчиликдан узр сўраган. Мактабларда жисмоний ва жинсий зўравонликлар кенг тарқалгани тўғрисидаги хабарлар тан олинган.
Тарихга назар ташласак, 19 асрдан 1970 йилларига қадар 150 мингдан зиёд болалар Канада жамиятига сингдириш дастури доирасида давлат томонидан молиялаштирилган христиан мактабларида ўқиши қатъий ман қилинган.
Улар насронийликни қабул қилишга мажбур бўлган ва ўз она тилида гапириш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Хабарларга кўра, кўпчилик калтакланган ва ҳақорат қилинган.