Канада ўрмонларидаги тутун Ғарбий Европагача келди
Буюк Британия миллий метеорология хизмати – “Met Office” ижтимоий тармоқда ёзишича, Канадада ўрмонлари ёнишидан чиққан тутун Атлантика океани устидан ўтди ва Ғарбий Европа осмонида кўринди.
Аввалроқ жамоатчилик хавфсизлиги вазири Билл Блэр Канадада жорий йил юз берган ёнғин юз йилликдаги энг йириги эканини таъкидлаган эди. Унинг айтишича, Альберт, Квебек, Янги Шотландия каби қатор музофотлардаги ўтни ўчиришда, тахминан, 5 минг мутахассис банд, мамлакат бўйлаб жами мингдан зиёд халқаро ёнғин ўчирувчи ишламоқда.
Сўнгги ҳафталарда Канадада ўрмон ёнғини авжига чиқиб, кўплаб ҳудудларни қамраб олди. Айни пайт 400 дан кўпроқ ўчоқ қайд этилган, 200 дан ортиқ нуқтани ҳозирча бартараф қилиб бўлмаяпти.