Канада Бош вазири Трампни ҳазилона танқид қилди
Канада Бош вазири Марк Карни АҚШ билан муносабатдаги кескинликни ҳазил орқали танқид қилди. У Оттавада парламент матбуот галереяси анъанавий кечки тадбирида саҳнага Президент Дональд Трампнинг рақс ҳаракати ва имо-ишорасига тақлид қилувчи ҳажвий актёрни таклиф қилди.
Тадбир давомида Карни Америка етакчисининг Канадани 51-штатга айлантириш ҳақидаги баёноти ҳамда ўзаро савдо музокарасига тўхталди. Трамп тимсолидаги ижрочи саҳнага чиқиб, унинг ўзига хос ҳаракати ва рақсини такрорлади. Сўнг Карнининг ёнига келиб, у билан бирга чиқиш қилди.
Санъаткор ҳукумат раҳбарига қарата шундай деди:
– Марк, биз ажойиб келишувга эришамиз. Сизни юзингизга қараб “губернатор” эмас, Марк деб атайман, чунки мен қўрқоқман. Олдимизда фақат бир тўсиқ бор, бу – мен.
Шунингдек, зиёфат чоғи Трамп Оқ уйдаги ясси хонани олтин ранг унсур ва зарҳал безак билан ҳашаматли тарзда қайта жиҳозлагани устидан ҳам ҳазил қилинган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА