Хитойда Халқаро ипак ташкилоти тузилди
Бош қароргоҳи Хитойда жойлашган Халқаро ипак ташкилоти расман таъсис этилди. ХХР ташаббуси билан ташкил қилинган, тўқимачилик соҳасидаги биринчи халқаро илмий-техник ташкилот ҳисобланган ушбу тузилма фаолияти мақсади жаҳон ипакчилик саноатида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.
“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, айни пайт гуруҳга аъзо бўлган 20 дан зиёд мамлакат, минтақадаги 100 га яқин жамоа дунё бўйлаб асосий ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ҳисобланади.
Мулоқот, ресурсдан бирга фойдаланиш ва уйғун тараққиёт учун глобал платформа сифатида фаолият юритадиган иштирокчилар мазкур лойиҳа орқали ипакчилик саноатида дунёвий ҳамкорликни чуқурлаштириб, ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатлар ва минтақаларда соҳани қўллаб-қувватлайди.
А.Маматов, ЎзА