Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметованинг Хитойдаги рақиблари аниқ бўлди
Хитойнинг Нинбо шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган WTA 500 тоифасига кирувчи «BNB Ningbo Open» халқаро турнирида асосий тўр баҳсларига старт берилди.
Мукофот жамғармаси 1 миллион 206 минг 446 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова асосий тўрга йўлланма олди. Энди теннисчиларимиз мусобақанинг биринчи даврасида баҳс олиб боради.
Жумладан, қуръа натижасига кўра, Полина Кудерметованинг биринчи даврадаги рақиби испаниялик Кристина Букша бўлади. Камилла Раҳимова эса чехиялик Мари Бузкова билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА