“Камалак” юлдузлари аниқланди
Нукус шаҳрида “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Унда фестивалнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 350 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди.
Фестиваль беллашувлари Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат ҳамда Прогресс таълим ва ривожлантириш марказига қарашли 46-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида олиб борилди.
Фестиваль якунида йўналиш ва ёш тоифаси бўйича 54 нафар иқтидорли ўқувчи ғолиб деб топилди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-5035]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА