Калифорнияда фавқулодда ҳолат
АҚШ Калифорния штатида тез тарқалаётган ўрмон ёнғини сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда губернатор Гевин Ньюсомнинг расмий сайтида эълон берилган. Жанубий Калифорнияда 30 мингга яқин кишини эвакуация қилиш буюрилган.
Кун давомида ёнғин майдони 5,1 квадрат километрни ташкил этди.
Лос-Aнжелес ўт ўчириш бошқармаси маълумотига кўра, жуда кўп уй зарарланган, 10 мингдан ортиқ хонадон хавф остида қолган.