Журналистлар учун ўқув-семинари
Андижон вилоятидаги “Хонобод сиҳатгоҳи”да “Вилоятда фаолият олиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг малакасини оширишга оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети доценти Юсуфбек Ҳамдамов, ушбу факультетнинг декан ўринбосари Равшанбек Омонов ҳамда вилоятда фаолият юритаётган соҳа вакиллари қатнашди.
Беш кун давом этган семинарда оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар, интернет журналистикаси, корпоратив имиж ва ижтимоий тармоқлар аудити, журналистнинг этика-эстетикаси каби мавзулар юзасидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Семинар вилоятда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар билимини ошириш билан бирга, улар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ЎзА фотомухбири
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар