ЖССТ: Европада коронавирус қурбонлари сони ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасида коронавирус қурбонлари миқдори ўн фоизга ошганини маълум қилади.
Ташкилотнинг матбуот хизматидан айтилишича, тасдиқланган касалликка чалиниш ҳолатларининг 63 фоизи Европа ҳиссасига тўғри келади.
Африкадан ташқари, бошқа минтақаларда эса, бу кўрсаткич 5-13 фоизни ташкил қилади. Кейинги ҳафтада энг кўп касалликка чалиниш ҳолатлари АҚШда кузатилган бўлиб, уларнинг миқдори беш юз мингдан ошган. Кейинги ўринларда Россия, Буюк Британия, Туркия ва Германия экани қайд этилган.
З.Мирзабоева, ЎзА