Жо Байден коронавирус билан қандай курашмоқчи?
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден губернаторлар билан коронавирусга қарши курашни муҳокама қилди, дейилади "РИА Навости" хабарида.
Учрашувда 30 дан ортиқ штат губернаторлари, АҚШнинг сайланган вице-президенти Камала Харрис ва Байденнинг коронавирус бўйича координаторлари иштирок этди.
Байден штат раҳбарлари COVIDга қарши курашда шу кунгача етарлича ёрдам олмаганидан афсусда эканлигини айтиб ўтди.
Демократ президентлигининг дастлабки 100 кунидаги асосий мақсади коронавирусга қарши курашишни биринчи ўринга олиб чиқиши ҳамда аҳолини 100 миллион доза вакцина билан таъминлашни мақсад қилганини таъкидлади.
"Биз биринчи юз кун ичида 300 миллион кишини эмлай олмаймиз. Мен юз кунлик муддатгача барча мактабларни очиш имкониятини яратишга ҳаракат қиламан", дейди демократ.
Байден президентлигининг дастлабки 100 кунида АҚШнинг барча аҳолисидан ниқоб тақиб юришни илтимос қилди.