Жиззах заъфарони Хитой бозорида
Ўзбекистонда миллий заъфарончилик ривожлангани сари, унинг экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда. Дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатлардан бири Хитой эндиликда Жиззах вилоятининг Бахмал тумани далаларида етиштирилаётган ўзбек заъфарони учун ўз эшикларини очди.
Бир неча йиллик чуқур ва таҳлилий текширувлардан кейин Ўзбекистон ва Хитой идоралараро комиссияси хулосасига кўра заъфарон тегишли рухсатномага эга бўлди.

Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, BMB Za'faron маҳсулоти жорий йил бошида минтақамизда биринчи бор ўзбек заъфаронининг Америка бозорларига киришига имкон берувчи USDA Organic – АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификатига эга бўлганди.
А.Қаюмов, ЎзА.