Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфидаги Зомин миллий табиат боғи илмий бўлим ходимлари қишги мавсум муносабати билан мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфидаги Зомин миллий табиат боғи илмий бўлим ходимлари қишги мавсум муносабати билан мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Миллий боғ ҳудуди бўйлаб ҳайвонларнинг қишги миграция жараёнларини ўрганиш мақсадида янги қўшимча фотоқопқонлар қўйиб чиқилмоқда.
Шу билан бир қаторда навбатдаги биотехник тадбирлар ўтказилиб, туман ҳудудидаги Айиқлисой, Қорабелдисойдаги қор қалин бўлган жойларга ҳайвонларни озиқлантириш учун озуқа емларни ҳайвонларнинг ўтиш йўлларига қўйиб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-22124]
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов Жиззах вилоятида аҳолини ва тиббиёт муассасаларини арзон ҳамда сифатли дорилар, тиббий буюмлар билан таъминлаш ҳолатини ўрганди.
Дастлаб вилоят онкология диспансерида бўлиб, тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида касалликни эрта аниқлаш ҳамда унинг профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати, онкология марказида даволаш ва диагностика ҳамда дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати қай даражада эканлиги атрофлича ўрганилди.
Ушбу жараён давомида нур аппаратларини қайта зарядлаш муддати етиб келганлиги ҳамда иммуногистохимия (ИГХ) текшируви учун реактивларни харид қилиш зарурлиги аниқланди.
***
Зарбдор тумани прокурори Равшан Машарипов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари 2-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашиб, таълим жараёни, ўқувчиларнинг интизоми, уларнинг илм олишга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда ёшлар тарбиясида оиланинг ўрни муҳокама қилинди.
Шунингдек, ота-оналарга ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, фарзандларини соғлом муҳитда тарбиялаш ва уларнинг келажагига масъулият билан ёндашиш бўйича тавсиялар берилди.
Мулоқот давомида ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди ҳамда таълим сифати ва ёшлар тарбиясини янада яхшилаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.Ёш авлоднинг порлоқ келажаги уларнинг бугунги таълими ва тарбиясига боғлиқ, эканлиги таъкидланди.
***
Дўстлик тумани ички ишлар бўлимида пробация назоратидаги маҳкумлар билан ўтказилган профилактик суҳбатда вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, прокуратура, солиқ масъуллари иштирок этди.
Учрашувда маҳкумларга суд ҳукмларида белгиланган жазони тартибли ўташ, кўрсатилган вақтларда яшаш манзилида бўлиш, интизомга қатъий амал қилиш, жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар қилмасдан астойдил тузалиш йўлига ўтиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирда маҳкумларнинг мурожаатлари ҳам тингланиб, уларнинг баъзиларига нисбатан туман жиноят ишлари бўйича судининг сайёр суди ҳам бўлиб ўтди.
Суд жараёнида айрим маҳкумлар озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озодликка чиқарилган бўлса, белгиланган тартиб-қоидани бузган айрим маҳкумларга нисбатан қамоққа олиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида маҳкумлар учун тумандаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
***
Арнасой туманида баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни кўнгилларига туккан бободеҳқонлар айни кунларда мавсумда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.
Айни дамда туманда 163 дона чопиқ трактори, 154 та культиватор, 35 та чигит экиш селкаси, 60 дона пуркагич, 42 та минерал ўғит сепгич, 27 дона ер текислагич, 34 дона чизел ва 1230 та тишли борона – тегишли дислокациялар асосида ҳудудларга йиғилиб, таъмирлаш ишлари авжи паллада.
“Ўзагроинспекция”нинг Арнасой туман бўлими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашадиган 1500 дан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалиги техника воситаларини таъмирга тортиш ва таъмирлаш юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказилиб турганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
***
Жиззах шаҳрида жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсиялар “PROAKTIV” шаклда тайинланиши жорий қилинди.
Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун алоҳида мурожаат қилиши талаб этилмайди.Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали автоматик равишда ёшга доир пенсиялар тайинланмоқда.Бу эса, ўз навбатида, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиб, пенсия тайинлаш жараёни янада соддалаштирилганидан далолат беради.
А.Қаюмов,
ЎзА мухбири