Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Арнасой туманида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги айрим муаммо ва камчиликлар вақт талаб қилганлиги боис туман ҳокими бошчилигида босқичма-босқич секторлар кесимида ҳал этилмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Назира Мухторова ҳамда вилоят ижтимоий тиббий хизматлар бошқармаси бошлиғи биргаликда вилоят даражасида ҳал этилиши лозим бўлган фуқаролар мурожаатлари юзасидан тумандаги 51 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари тарқатилди.
***
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, 12 та турдаги субсидия маблағлари фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида берилиши белгиланган.

Мазкур қарор асосида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан фуқароларга субсидиялар ажратилмоқда. Шароф Рашидов туман “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқарога зарурий асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари топширилди.

Туманда бу борадаги амалий ишлар давом этмоқда.
***
Бахмал туманида текстил корхонасида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси семинар тарзида ташкил этилди.
Ярмаркада туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида “Аёллар дафтари” га киритилган 12 нафар, “Ёшлар дафтари” га киритилган 9 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.
***
“Яшил энергия” га бугунги кунда арзон ва қулай энергия сифатида қаралмоқда. Дўстлик тумани умумтаълим мактабларида ўқитувчилар иштирокида мазкур битмас-туганмас манбадан фойдаланиш бўйича йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, 20-сонли умумтаълим мактабида ўтган тадбирда “яшил энергия” нинг қулайликлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилиб, йиғилиш якунида 20 дан ортиқ ўқитувчи ўз хонадонида қуёш энергиясидан электр токи ишлаб чиқариш панелини ўрнатиш истагини билдирди.
***
Ғаллаорол тумани “Узунбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ишчи гуруҳлар томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали аҳолининг муаммоларини ўрганиш юзасидан хатлов жараёни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Аҳолига ёғингарчилик натижасида юзага келадиган сел-сувларидан огоҳ бўлиши, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия ресурслари ва бошқа иситиш воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА