“Jizzax Grand Prix”: ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди
Велопойгачиларимиз халқаро турнирларда тенгсиз эканини намоён этмоқда
Жиззах вилоятининг Зомин туманида шоссе велоспорти бўйича ўтказилган халқаро “Jizzax Grand Prix” мусобақасида умумий классификация ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон жамоаси вакиллари юқори натижа қайд этиб, шоҳсупанинг барча поғоналарини эгаллади. Якуний натижаларга кўра, Янина Кускова ғолиб бўлган бўлса, Шаҳноза Абдуллаева иккинчи, Мадина Қаҳҳорова учинчи ўринни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасидаги умумий классификацияда эса ғалаба Скотт Кэмеронга насиб этди. Дилан Хопкинс иккинчи натижани қайд этган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Никита Светков учинчи ўриндан жой олди.
Шу тариқа, нуфузли халқаро мусобақада ўзбекистонлик велоспортчилар аёллар ўртасида тўлиқ устунликни намоён этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА