Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди
Франциянинг Париж шаҳридаги «Palais des sports Marcel Cerdan»спорт саройида таэквондо WT бўйича G6 тоифасига кирувчи «Paris 2026 World Taekwondo Grand Prix» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Жасурбек Жайсунов -80 килограмм вазн тоифасида финалга қадар ўтган барча жангларда муваффақиятли иштирок этди. Бироқ таэквондочимиз сўнгги ҳал қилувчи баҳсда бразилиялик Энрике Маркесга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги беллашувларда -68 килограмм вазн тоифасида беллашган Нажмиддин Қосимхўжаев финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль билан тақдирланган бўлса,. -67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Озода Собиржонова эса мусобақа бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА