“Жасорат мактаби” йиғинида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз гарнизонида ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув йиғинига Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сотиволдиев ташриф буюрди.
Дастлаб меҳмонлар йиғин иштирокчилари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва ёшларнинг машғулотлардаги фаоллигини кўздан кечирди. Шунингдек, ҳарбий тарбияни кучайтириш, ёшларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини оширишга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг гарнизон маданият марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Самимий мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, таклиф ва муаммоларини бевосита билдириш имкониятига эга бўлди.
Вилоят ҳокими барча мурожаатларни тинглаб, уларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берди.
[gallery-28832]
Учрашув якунида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бандлигини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА