Жанубий Корея собиқ президентига 30 йиллик қамоқ жазоси сўралди
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок-Ёлнинг ҳуқуқий драмаси янги босқичга чиқди. Махсус прокурор жамоаси уни жиноятга шерикликда ҳам айблаб, 30 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Бу ҳолат мамлакатни яна бир бор ларзага солди.
Yonhap агентлиги хабар беришича, махсус прокурор Чо Ин-Сук бошчилигидаги экспертлар ҳайъати собиқ президент 2024 йил октябрь ойида Шимолий Корея томонидан қасос чораларини қўзғатиш мақсадида Пхеньян узра ҳарбий дрон учиришни буюрган.
Терговчининг сўзларига кўра, бу амалиётдан декабрь ойида ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона сифатида фойдаланилган.
Шунингдек, айбловчилар Сеул марказий округ судидан собиқ мудофаа вазирини айни айблов бўйича 25 йил озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Юн Сок-Ёль 2025 йил июль ойидан буён мамлакатда ноўрин ҳарбий ҳолат эълон қилиш билан боғлиқ айблов туфайли ҳибсда сақланмоқда.
Айни пайт собиқ президент билан боғлиқ ишлар сони саккизтага етган. Асосий айблов орқали суд уни февраль ойида ҳарбий ҳолат эълон қилиш орқали қўзғолон уюштиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бундан ташқари январь ойида Юн Сок-Ёль ҳибсга олишга тўсқинлик қилишда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Г.Сатторова, ЎзА