ЕИ байроғи Венгрия парламенти биносида 12 йилдан сўнг яна пайдо бўлади
Европа Иттифоқи байроғи яна бир бор Венгрия парламенти биноси пештоқида ҳилпирай бошлайди, деб эълон қилди ушбу мамлакатнинг янги Бош вазири Петер Мадьяр.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ байроғи Миллий Ассамблея сессияси очилишида Венгрия байроғи билан бирга кўтарилади.
ЕИ байроғи парламент биноси пештоқида охирги марта 2014 йил кўринган эди. Ҳатто, 2024 йил – мамлакат Иттифоқ Кенгашига раислик қилган даврда ҳам бу фикр ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Бунга расмийлар мажбурий талаб йўқлигини рўкач қилиб келган.
Венгрия янги парламентининг илк сессияси 9 майга белгиланган. Ўша куни Мадьяр Бош вазир лавозимини расман эгаллайди.
С.Раҳимов, ЎзА