Жанубда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарлар уйига кузатилди (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ва Какайди гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўтаб, резервга бўшатилган муддатли ҳарбий хизматчилар тантана билан уйига кузатилди.
Маросимда сўз олганлар йигитлик бурчини муносиб бажариб, уйига ёруғ юз билан қайтаётган аскарларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
[gallery-16663]
Тантана давомида бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномалари ҳамда аскарларнинг ота-оналарига ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар топширилди.
Шундан сўнг ёшлар Мудофаа вазирлиги буюртмасига асосан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тақдим этилган махсус ҳарбий эшелон билан ҳарбий оркестр садолари остида қадрдон масканига кузатилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jpElsO-7bY8" title="anubda muddatli harbiy xizmatni oʻtagan askarlar uyiga kuzatildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА