Жаҳон уруши эҳтимоли мавжудлиги таъкидланди
Яқин ўн йилликда жаҳон уруши бошланиши мумкин, Бирлашган Қироллик шунга тайёргарлик кўриши керак, деб ёзган журналист Жонатан Соксти маҳаллий “Express” нашрида чиққан мақоласида.
– Келгуси ўн йил ичида жаҳон уруши бўлади, шунинг учун тайёргарлик кўриш вақти аллақачон келган, – дейди Соксти. – Қўшинни қайта тиклаш, техника, технология ва бошқа ресурсларга сармоя киритиш керак. Глобал қуролли қарама-қаршиликка айланиб кетиши мумкин бўлган бир неча можаро мавжуд. Мақолада батафсил келтирилганидек, уч қайноқ нуқта “сайёрани аланга ичида қолдириши” мумкин: Россия – Украина зиддияти, Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик ҳамда Хитой ва АҚШ ўртасидаги Тайвань бўйича тортишув.
– Биз узоқ вақт тинчлик шароитига кўникиб яшадик, энди умуман уруш бўлмайди, деб ўзимизни алдаяпмиз, – дея хулоса қилган муаллиф.