Жадидлар миллат қаҳрамонлари: Сайид Бурҳониддин Насриддинбек ўғли (+видео)
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида маърифатпарвар жадидлардан бири, сиёсат ва жамоат арбоби — Сайид Бурҳониддин Насриддинбек ўғли ҳақида маълумот берилади.
Жадидларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётдаги кураши бевосита ўша мустамлака жараёнини енгиш ва Туркистонни озод қилишга қаратилган муҳим воқеликни ўзида намоён қилади. Ҳар бир даврда қайсидир воқеликнинг ўша ижтимоий таъсири бўлгани каби, жадидчилик худди ана шу ХХ аср бошларидаги ижтимоий ҳаётга нафақат, балки ўша сиёсий жараёнларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган муҳим воқелик ҳисобланади ва бунда бир қанча намояндалар бор. Биз улардан ўша таниқлиларини биламиз, холос. Аслида олганда, уларнинг жуда кўпчилигининг номини айтиб ўтиш мумкин ёки у ҳақида қайсидир бирлари ҳақида кўпроқ маълумотга эгамиз, қайсидир бирлари ҳақида кам маълумотга эга бўлган жиҳатларимиз бор.
Шу жиҳатдан айтиш керакки, жадидчилик ҳаракати намояндалари орасида нафақат оддий деҳқон, ҳунарманддан тортиб, ўша бой аҳолининг вакилларини ҳам кўриш мумкин. Шу каби, масалан, ўша Худоёрхон авлодлари, ўша хон авлодларидан бўлган бир қанча намояндалар борки, булар ҳам жадидчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаган, уларнинг фаолиятида иштирок этган ва ўзининг ўша самарали меҳнати билан тарихда из қолдирган. Фақат мана бугун аста-секинлик билан яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолатда ўша жадидчилик ҳаракати ҳам уларнинг тарихига оид янги манбаларни ўрганиш орқали билиб бормоқдамиз.
Шулардан бирини айтиш керакки, масалан, ана шу Худоёрхон авлодларидан, Ҳанзуруллоҳбек, Темурбек каби йирик намояндалар қаторида, Худоёрхоннинг ўғли Насриддинбекнинг фарзанди бўлган Сайид Бурҳониддинбек ҳам бевосита ана шу жадидчилик ҳаракати намояндаларидан бири сифатида тилга олишимиз мумкин. Унинг фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак, айнан ўша Туркистон мухторияти давридаги фаолияти жуда серқирра ва кўзга ташланарли ҳолатни намоён қилади дейишимиз мумкин.
Сайид Бурҳониддинбекнинг ҳаёт фаолиятига эътибор берадиган бўлсак, у 1881-йилда Тошкентнинг Шайхонтоҳур даҳасида Асадуллабек хонадонида туғилган, яъни бу ўша Насриддинбекнинг аёлининг отаси, яъни она томонидан бобоси ҳисобланади. Унинг уйида таваллуд топади ва ана шу ерда дастлабки ҳаёт йўлини бошлайди.
Унинг фаолияти ўша даврда 1910-йиллардан кейинги жараёнда жадидчилик ҳаракатида иштирок этади, янги мактаблар очилишини қўллаб-қувватлайди. Улар нафақат молиявий жиҳатдан, қолаверса, ўша жадид зиёлиларининг амалий ҳаракатларида биргаликда иштирок этади. 1916-1917-йиллардаги ўша сиёсий босқичга ўтиш жараёни жадидчиликни, Саидбурҳониддинбекка ҳам таъсир кўрсатади ва ўша халқнинг манфаатлари томонида кураш олиб боради. Февраль инқилобида ҳамда ўша октябрь воқеаларидан кейин Саидбурҳониддинбек ўзининг ўша бобо юрти бўлган Қўқон шаҳрига қайтади ва ўша даврда меҳнаткашлар, яъни халқнинг оддий қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида иттифоқ жамияти ташкил этилаётган эди. Бу жараён жуда кўп манбаларда келтирилади. Масалан, бунақа иттифоқ жамияти нафақат Тошкентда, Самарқандда ёки ўша Фарғонада, Қўқонда ҳам худди мана шундай мусулмон иттифоқ жамиятлари ташкил этила бошлаганди ва ана шунинг ташаббускори сифатида ўша Қўқонда Саидбурҳониддинбек етакчилик қилади. 1917-йилда раис сифатида фаолиятини олиб боради.
Ана шу жараёнларда нафақат ўлкамизда ўша дастлабки демократик ҳукумат бўлган Туркистон Мухторияти – Қўқон шаҳрида биринчи ташкил этилган даврларда Саидбурҳониддинбек ҳам бевосита ўша Қўқон шаҳрида бўлган эди ва ана шу Туркистон Мухториятининг тарғибот ишларида қўллаб-қувватлайди, улар кечган сиёсий, иқтисодий жараёнларда бевосита иштирок этади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4Z3PSmmorwE" title="Jadidlar millat qahramonlari: Sayid Burhoniddin Nasriddinbek o`g`li" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА