Ижтимоий ётоқхоналарда кимлар яшайди?
Бухоро вилояти Ромитан туманида меҳр-мурувватга муҳтож 25 хотин-қиз ижтимоий ётоқхона билан таъминланди.
Бухоро вилояти Ромитан туманида меҳр-мурувватга муҳтож 25 хотин-қиз ижтимоий ётоқхона билан таъминланди. Мазкур тадбирда туман сектор раҳбарлари, маҳалла фуқоролар йиғини раислари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Меҳр-мурувват ва одамийликнинг илк сабоқларини азиз оналаримиздан, уларнинг бешигимиз узра парвона бўлиб айтган алла оҳангларидан олишимиз таъкидланди. Дархақиқат, биз ҳаётимиз мазмуни бўлган севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик, сирли туйғуларни яратганимизнинг беқиёс мўъжизаси бўлмиш аёл зотисиз асло тасаввур эта олмаймиз,
Шу ўринда тадбирда хотин-қизларни оилада, маиший ҳаётда, ишда, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда жабр кўрган аёлларга тиббий, руҳий, ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, мазкур ижтимоий ётоқхона зўрлик ишлатишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш, ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан маиший зўрлик ишлатиш ва уларнинг асоциал хулқ-атворини аниқлаш, оилада зўрлик ишлатиш тазйиқига учраган болаларни реабилитациясини ташкил этиш, маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби вазифаларга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбирда меҳр-мурувватга муҳтож 25 нафар хотин-қизлар ижтимоий ётоқхона билан таъминланди.
Маросимда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Э.Боситхонова иштирок этди.