Ижтимоий шериклик мустаҳкамланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сабине Маҳл хоним вилоятдаги етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини муҳокама қилиш ва ижтимоий шерикликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
[gallery-29412]
Мулоқот давомида Сабине Маҳл хоним вилоятдаги ННТларнинг аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятига юқори баҳо берди.
Тадбирда ЎзННТМА вилояти ҳудудий бўлинмаси масъуллари ва турли йўналишдаги ННТ вакиллари ўзларининг истиқболли лойиҳалари ҳамда ҳудудий муаммолар ечими бўйича таклифлари билан иштирок этди.
Якунда халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ННТлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, грант дастурлари орқали ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга келишиб олинди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА