Italpress: Италияда саноат ишлаб чиқариши қисқарди
Италия Миллий статистика институти маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида мамлакатда саноат ишлаб чиқариши май ойига нисбатан мавсумий омиллардан холи тарзда 1 фоиз камайган.
Қайд этилишича, жорий йил иккинчи чорагида саноат ишлаб чиқариши биринчи чоракка нисбатан 0,4 фоиз ўсган. Июнь ойида энергия ишлаб чиқариш миқдори 0,8 фоиз ошган бўлса, истеъмол товарлари ва оралиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда инвестиция бўйича пасайиш кузатилган.
Ўтган йил шу давр билан таққосланганда саноат ишлаб чиқариши 0,6 фоиз қисқарган. Энг юқори ўсиш компьютер ва электрон ускуна ишлаб чиқариш (+4,5%), транспорт воситалари (+3,2%) ҳамда электр энергияси ва газ таъминоти (+2,3%) соҳасига тааллуқли. Энг кўп пасайиш тўқимачилик ва кийим-кечак саноатида (-7,1%) қайд этилди.
Д.Ҳакимов, ЎзА