Италия қарийб 40 йилдан сўнг атом энергиясига қайтмоқда
Италия парламенти мамлакат атом энергияси ишлаб чиқаришга қайтиши учун ҳуқуқий асос яратувчи қонунни маъқуллади.
Лойиҳа аввалроқ Депутатлар палатаси, кейин Сенат томонидан қабул қилинган эди.
Мазкур ҳужжат ҳукуматга АЭС қуриш, шундай мажмуалардан фойдаланиш, шунингдек хавфсизлик масаласи, ишлатилган ёнилғини бошқариш ва рухсат бериш бўйича қоида ишлаб чиқиш ваколатини беради. Ташаббусни амалга ошириш қоидаси йил охиригача қабул қилиниши режалаштирилган.
Бош вазир Жоржа Мелони қарорни “дадил ва оқилона” деб атади ва ядро энергиясига қайтиш Италиянинг хорижий етказиб берувчиларга қарамлигини камайтириши, барқарор, кам чиқиндили энергия манбасини таъминлаши ва маълумот маркази ва сунъий интеллект технологиясига ўсиб бораётган талабни қондириши хусусида гапирган.
Италия Чернобил фожиасидан бир йил ўтгач, 1987 йил ўтказилган референдумдан сўнг атом энергиясидан воз кечган эди.
С.Раҳимов, ЎзА