Истиқлол шукуҳи қалбларда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши томонидан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” бош ғояси асосида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева ва вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Хўжаев сўзга чиқиб, йиғилганларни улуғ айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида меҳнат жамоаларидаги фаоллиги, ташаббускорлиги ва жамоат ишларидаги иштироки билан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ фаолларга Навоий вилояти Кенгашининг байрам совғалари топширилди.
[gallery-31142]
Байрамона кечада санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари ва жозибали чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Янграган дилбар тароналар тадбирга янада файз бағишлаб, Мустақиллик байрами шукуҳини оширди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА