Истиқболли режалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.
Учрашувда мазкур академия фаолиятини трансформация қилиш бўйича Президент фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон 2030 стратегияси тўғрисида”ги фармонида акс этган мақсадларга эришиш ва белгиланган вазифаларни муваффақиятли бажаришда давлат бошқаруви кадрларининг билим, кўникма ва савиясини ошириш орқали бугунги кунда долзарб муаммоларга тез ва самарали ечим топа оладиган ва “ислоҳотларга тайёр” ихчам ва самарали давлат бошқаруви тизимини шакллантиришда Давлат бошқаруви академиясининг роли катта аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди.

Келгусида режалаштирилаётган ишлардан самарали натижа кутилаётгани алоҳида таъкидланди ва бу йўналишда ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида фикр алмашилди.
ЎзА