Истеъдод тарбияси — эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги 93-умумтаълим мактабида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир доирасида ўқувчилар иштирокида футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, бокс, кураш ҳамда миллий спорт ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Шунингдек, расм чизиш ва миллий таомлар тайёрлаш бўйича танловлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг қўл меҳнати асосида тайёрлаган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.
[gallery-31539]
Юқори синф ўқувчилари иштирокидаги театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва маданий-ижодий чиқишлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Бундай тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, таълим ва ижодий фаолиятга кенг жалб қилиш, амалий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, ўғил-қизларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА